Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУВ КЕЛТИРГАН ЭЛДА АЗИЗ

×

 2021-03-25 17:17:04    259

PDF юклаш
Чоп этиш



Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Нокзор, Ойдин кўчаларида яшовчи аҳолини бир неча йилдан буён сув муаммоси қийнаб келаётган эди. Ушбу кўчаларда истиқомат қилувчи 180 та хонадон ва 15 гектар ер майдони бўлган “Келажак боғи” боғдорчилик фермер хўжалигининг экин ерлари бир неча километр узоқликдаги Болтакўл маҳалласида жойлашган суғориш тик қудуғи (дренаж)дан суғориларди. Шу туфайли ғанимат саналган экин-тикин мавсумида ва ёзнинг жазирама иссиғида томорқага сув келтиришда турли муаммолар келиб чиқар эди.

Маҳалла аҳлига қулайлик яратиш ва сувсизлик муаммосига барҳам бериш мақсадида туман ҳокими ва сектор раҳбарининг саъй-ҳаракатлари натижасида 2020 йил июн ойида маҳалланинг Нокзор кўчасига суғориш тик қудуғи (дренаж) қурилди. 


Бугун туман ҳокими И.Новиков ва туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, фуқаролар ва масъул раҳбарлар билан суҳбатлашдилар. 


– Нокзор, Ойдин кўчаларида яшовчи аҳолини 20 йилдан буён сув муаммоси қийнаб келар эди – дейди, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Б.Орипов. – Ўтган йили ёз ойида шу муаммо ўз ечимини топди. Албатта, аҳоли бундан мамнун бўлди. Бугун раҳбарларимиз келишиб суғориш тик қудуғи (дренаж)ни қай ҳолатда ишлаётганини кўрдилар. Улар хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида шу жойга ўрнатилган трансформатор атрофини ўраш таклифини беришди. Халқимизда сув келтирган элда азиз, деган нақл бор. Туманимиз раҳбарлари кўмаги билан маҳалла аҳли томорқаларини суғориш учун сувдан баҳраманд бўлмоқда. Улар эл дуосини олишди, барака топишсин.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram