Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ АЁЛ ТАШАББУСИ: У “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ДАГИ 5 НАФАР ХОТИН-ҚИЗГА ИШ БЕРДИ
2021-03-25 15:42:56 279
Кимёхон Зокирова Қўштепа туманининг Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Турмуш ўртоғи вафот этганлиги туфайли қарамоғидаги уч фарзандини ёлғиз парвариш қилмоқда. Шу сабабли Кимёхон маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган. Мавсумий иш билан бандлиги ортидан топгани рўзғорга аранг етади. Тикувчиликка уқуви бор. Агар бир нечта тикув машинаси бўлса, тадбиркорлик қилиб рўзғорнинг бир томонини шунинг ортидан кўтариши мумкин.
Кимёхоннинг таклифини маҳалла фуқаролар йиғинидагилар қўллаб-қувватлашди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги Кимёхон ўттиз миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобига 6 та тикув машинаси ҳарид қилди. Маҳаллада бўш турган дўконни ижарага олиб, шу жойда фаолиятини йўлга қўйишга аҳд қилди.
Бугун тадбиркор Кимёхон Зокирова ташкил этган тикувчилик цехининг очилиш маросими бўлди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков, туман прокурори М.Шомуродов ва туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари буйича маслаҳатчиси, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Мўйдиновалар иштирок этдилар.
Туман раҳбари тадбиркор аёл Кимёхон Зокирова билан суҳбатлашиб, унинг режалари билан танишди. Ушбу цехни кенгайтириш ва қўшимча ишчи ўринлари яратиш юзасидан ўзининг таклиф ва фикрларини билдирди.
Кимёхон Зокирова тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, 6 та ишчи ўрни яратди. Хатто ўзи сингари “Аёллар дафтарида”ги беш нафар аёлларни иш билан таъминлади.
Тадбиркор аёл дўконнинг бўш турган хоналаридан ҳам унумли фойдаланмоқда. Ўзи чевар бўлганлиги учун маҳалладаги 15 нафар қизларга тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курси ҳам ташкил этди.
Маҳалладаги бежиримгина тикувчилик цехида буюртма асосида аёллар кийими тикилади. Кимёхон шу кунгача уй шароитида ўзи мустаққил фаолият юртиб келаётган эди. У тиккан қуроқ ёстиқ ва якандозларнинг харидори қўшни Қирғизистон республикасидан. Қалб қўри ва меҳрини бериб тиккан қуроқ якандоз ва ёстиқ жамланмасининг нархи бир миллион сўмгача сотилади.
– Қуроқдан тикилган битта жамламамизда 4 дона якандоз ва 4 дона ёстиқ бўлади, – дейди Кимёхон Зокирова. Ҳозирда Қирғизистондан 500 дона қуроқ якандоз ва 500 дона ёстиққа буютма беришган. Қолаверса бу буюртмани Қорақалпоғистон Республикасидан ҳам олдик. Мана бугун цехимизни очилиш маросими бўлиб ўтди. Насиб қилса қизлар билан буюртмаларни тикишни бошлаймиз. Олдин битта ўзим ҳаракат қилган бўлсам, энди кўплашиб ишлаймиз. Даромадимиз ҳам шунга яраша бўлади, албатта.
Излаган имкон топади деб бежизга айтишмаган. Кечагина уй шароитида нима қилсам экан деб, бош қотирган Кимёхон Зокирова бугун тадбиркор. Қолаверса, ўзи сингари аёлларга етакчи. Тиниб-тинчимас аёлнинг келгусидаги режалари бисёр. У яна қўшимча ишчи ўрни яратиб, буюрма ҳажимини кўпайтиришни ўз олдига мақсад қилган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.