Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОЧИҚ МУЛОҚОТ” БОШЛАНМОҚДА

×

 2021-03-25 09:00:07    219

PDF юклаш
Чоп этиш



Ҳурматли “Qo’shtepa tumani hokimligi” телеграм канали аъзолари!

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати, “Qo’shtepa tumani hokimligi” телеграм канали ҳамда “МУРОЖААТ - Қўштепа тумани” телеграм гуруҳи ҳамкорлигида “Очиқ мулоқот” лойиҳаси бошланмоқда. Бугун соат 09:00 дан 10:00 га қадар “МУРОЖААТ - Қўштепа тумани”  https://t.me/qoshtepa_tumani_aholi_murojaati телеграм гуруҳи орқали лойиҳа доирасида Қўштепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Юнусов Ахроржон Абдинабиевич билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.   

Ҳурматли тадбиркорлар агар сизни қизиқтирган саволлар бўлса, белгиланган вақт оралиғида гуруҳга мурожаат қилиб, бевосита Қўштепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Юнусов Ахроржон Абдинабиевичдан жавоб олишингиз мумкин. 

Матнли тарзда ўтказиладиган конференция давомида фуқароларимиз “МУРОЖААТ - Қўштепа тумани” телеграм гуруҳи орқали ўз саволларини йўллашлари мумкин бўлади. Савол муаллифига дарҳол матнли тарзда гуруҳ орқали жавоб ёзилади.

Диққат: савол ва мурожаатларни йўллашда ўзингизни таништиринг (исм-шарифингиз, манзилингиз, телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда), аниқ ва лўнда ёзишга ҳаракат қилинг.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram