Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-03-24 20:31:10 182
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, “Тадбиркорлар уйи”да навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда туманимизда фаолият кўрсатиб келаётган 13 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ҳал этиш бўйича муддатлар белгиланиб, ижобий ҳал этиш юзасидан туман ҳокими томонидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Сардоба кўза пласт” масъулияти чекланган жамиятида бўлган сектор раҳбари, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини берди.
Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинини қизил ҳудуддан чиқариш юзасидан “Маҳаллабай” тизим асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими ишчи гуруҳ фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман раҳбари томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов раҳбарлигида туманда фаолият кўрсатиб келаётган “FERGANA GLOBAL TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти ер майдонларида жорий йилги ўзига хос ўзгарувчан об-ҳаво шароитида чигитни мақбул муддатда экиш, мавсумни қисқа муддатда сифатли ўтказиш учун техника ва агрегатларни пухта ҳозирлаш ҳамда механизатор, сеялкачиларга дала майдонларида шароитлар яратиш масалалари юзасидан дала шароитида семинар ўтказилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ҳамда туман ҳокими томонидан туманда чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда қисқа муддатларда сифатли якунлаш юзасидан масъул корхона ва ташкилот ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Семинар якунида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан қишлоқ хўжалиги ходимлари ва механизаторлар учун дастурхон ёзилиб, қишлоқ хўжалиги соҳасининг фахрийлари ва механизаторларга эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.