Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН

×

 2021-03-24 17:29:00    902

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Республика маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси ва туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда Қўштепа туманидаги 1-умумтаълим мактабида “Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу  тадбир ёшлар ўртасида маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни маънавий юксалтириш, ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, ислом динини асл моҳияти қандайлигини тушунтириш, ёшларни турли радикал оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида ташкил этилди.


Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков сўз олиб, бугунги ўқувчиларга таълим-тарбия беришдаги ўқитувчининг олдида турган вазифаларга тўхталди. Турли оқимларга ёшларни кириб кетмаслигини олдини олишда, ислом дини ҳақида тўғри тушунча бериш кераклиги, “Жиҳод”, “Эътиқод”, “Ҳижрат” каби сўзларни нима эканлиги, уни асл мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди.

Дарҳақиқат, бугун дунёда глобал муаммо тусини олган, ёшлар маънавиятига жиддий таҳдид солувчи “оммавий маданият” ва унга қарши ёшларнинг маънавий иммунитетини шакллантириш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда.


Тадбирда сўзга чиққанлар бундай таҳдидларга ҳеч ким бефарқ бўлмаслигини, ёшларимизнинг баркамол авлод бўлиб шаклланиши, камолга етиши учун маънавий мерос улуғворлигини таъминлаш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ниҳоятда муҳимлигини таъкидладилар.

“Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар бугун туманимиздаги 5-24-31-48 умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram