Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ЙИГИТ-ҚИЗЛАР МУАММОСИ ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛАДИ?
2021-03-24 14:42:39 239
Қўштепа туманидаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарорида белгиланган ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида 51 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар билан ишлашга маъсул бўлган ходимларга "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган ёшлар билан ишлаш юзасидан ўқув семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган ёшларнинг муаммоларини қандай ҳал этиш, ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.