Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-03-23 20:52:20 237
Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов бугун Ўқчи МФЙда жойлашган давлат хусусий шерикчилик шаклидаги "Хадича она" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, тарбияланувчиларга берилаётган таълим сифатини, яратилган шарт-шароитларни, ҳудуднинг тозалигини ўрганди. Туман прокурори томонидан ташкилот раҳбарига баҳор мавсуми бошланиши муносабати билан тарбияланувчиларга хонадон ховлисида шарт-шароит яратиш лозимлиги бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, сектор раҳбари Сармазор МФЙда ташкил этилган наврўз байрамида қатнашди. Сектор раҳбарининг ташаббуси билан хомийлар томонидан маҳалладаги фаол аёлларга ҳамда "Аёллар" дафтарида рўйхатда турувчи фуқароларга эсдалик совғалари топширилди.
Бундан ташқари, сектор раҳбари Ўқчи МФЙдаги шифокорлар уйида фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат фаолияти билан танишиб, биринчи ёрдам учун зарур бўлган дори-воситаларини мавжудлигини кўздан кечирди. Шифохонага туман тиббиёт бирлашмасидан қўшимча дори-воситалари ва ҳимоя қолқопларини олиб келиниши таъминланди.
Сектор раҳбари Ўқчи МФЙдаги эҳтиёжманд оила сифатида "Темир дафтар"га рўйхатга олинган Х.Омонованинг хонадонида бўлди. Фуқарога субсидия маблағлари ҳисобидан иссиқхона қуриб берилган бўлиб, ҳозирда иссиқхонадан самарали фойдаланилаётганлик аҳволи ўрганилди. Ўз навбатида сектор раҳбари фуқарога қолган ер майдонларидан самарали фойдаланиши учун ўзининг керакли тавсияларини бериб ўтди.
Шу билан бирга, сектор раҳбари Ўқчи МФЙ, Янги Фарғона кўчасида истиқомат қилувчи "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи ногиронлиги бўлган Р.Маткаримованинг отаси билан суҳбатлашиб, фуқаронинг муаммосини ўрганди. Сектор раҳбари томонидан фуқарога ўзини-ўзи банд қилиб, иш стажига эга бўлиши мумкинлиги юзасидан керакли тушунчалар берилди.
Сектор раҳбари Ўқчи МФЙ, Янги Фарғона кўчасида яшовчи нотинч оила ҳисобланган У.Ёқубованинг хонадонида ҳам бўлиб, фуқаронинг акаси билан суҳбат ўтказди. Фуқарога ишга жойлашиш бўйича тумандаги корхона, ташкилотлардаги бўш иш ўринлар рўйхати кўрсатилиб, иш таклиф этилди.
Туман прокурори М.Шомуродов туман ички ишлар бўлими бошлиғи С.Абдуллаев билан бирга Ўқчи МФЙда жорий йилнинг март ойида содир этилган 2 та жиноят юзасидан маҳалла фаоллари билан учрашиб, жиноятнинг содир этилиш сабаблари ва бунга имконият яратиб берилган шарт-шароитларни муҳокама қилдилар.
Жиноят муҳокамаси сўнг туман прокурори Ўқчи МФЙда "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи ишсиз ва уюшмаган ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида сектор раҳбари ёшларни спортга қизиқтириш мақсадида ушбу маҳалланинг фаол ёш спортчиларига ўзининг эсдалик совғаларини топширди. Шундан сўнг ёшларнинг муаммолари ўрганилиб, 4 нафар ёшларнинг муаммолари жойида ҳал этилди.
Сектор раҳбари сайлов участкаларини хатловдан ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди. Ишчи гуруҳ томонидан хатловдан ўтказилган сайлов участкалари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Қўштепа тумани 2-сектор штаби.