Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-03-23 20:00:53 166
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун туман халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 60 нафарга яқин фуқаролар болалар пули ва моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр ва шу каби муаммолар билан қатнашдилар. Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор бериб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.
Сектор раҳбари Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “GRAF TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхонанинг бугунги кундаги фаолияти ва истиқболли режалари билан танишди. Туман раҳбари ишлаб чиқарилаётган тиркотаж маҳсулотлари сифатини янада яхшилаш, экспортни йўлга қўйиш ҳамда ишлаб чиқариш хажмини ошириш юзасидан ўзининг таклифларини берди.
Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган туман ҳокими ҳудуддаги Янгиҳаёт қишлоғида жойлашган бўш турган бинода янги мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бинода олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда муассасани фойдаланишга қабул қилиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
И.Новиков “Бахт Йўлдош Охун” ва “Солижонобод Маҳмуд” ММТП ҳудудларида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Жойларда туман раҳбари томонидан қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилишлар ўтказилди. Ғалла парваришида баҳорги ўғитлаш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туманда жорий йилги ўзига ҳос ўзгарувчан об-ҳаво шароитида чигитни мақбул муддатда экиш, мавсумни қисқа муддатда сифатли ўтказиш учун техника ва агрегатларни пухта ҳозирлаш ҳамда механизатор, сеялкачиларга дала майдонларида шароитлар яратиш, 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар ва маҳаллий ўғит ёрдамида шарбат усулида суғориш юзасидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.