Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИГА ЎТАМИЗ
2021-03-23 19:10:17 202
Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2021 йилдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 61-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 20.10.2020 йилдаги «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6084-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:
· Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси»;
· Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича республика ишчи гуруҳи.
«Йўл харитаси»да қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган:
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида:
· Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
· норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларнинг давлат тили қоидаларига ҳамда «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлиги, шунингдек лойиҳалар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокама чиқариш тартибини жорий этиш;
· ўзбек тили алифбоси ва имло қоидалари асосида транслитерацияга мўлжалланган ахборот ДТ учун ягона талаб ишлаб чиқиш ва жорий этиш ва бошқалар;
алифбо ва имлони ўқитиш, тарғиб қилишни ташкил этиш соҳасида:
· лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси, имло қоидалари ва давлат тилида иш юритишни ўрганиш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш;
· ОАВ, Интернет тармоғида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтишнинг моҳиятини кенг аҳоли қатламига тушунтириш мақсадида махсус дастурлар ҳамда тарғибот чиқишларини изчил ташкил этиш;
ўқув-услубий адабиётлар, қўлланмалар ва уларнинг электрон дастурини тайёрлаш ва тарқатиш соҳасида:
· Таълим муассасалари учун қўлланмалар ва бошқа адабиётларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида босқичма-босқич нашр этиб бориш;
· Кирилл алифбосида чоп этилган ва кутубхоналарда сақланаётган адабиётларни босқичма-босқич лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги электрон кўринишларини яратиш;
· Кирилл ёзувидан лотин ёзувига (ёки аксинча) саводли ўгирадиган дастурий таъминотлар ҳамда уларнинг мобиль иловаларини яратишни рағбатлантириш ва бошқалар;
Янги алифбодаги ёзувда иш юритишга тўлиқ ўтиш соҳасида:
· Ўзбекистон фуқароси шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет Давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномаларини такомиллаштирилган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш;
· ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиётини тўлиқ жорий қилиш ва бошқалар.
«Йўл харитаси»ни бажаришга масъул бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар ўзларига юклатилган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлаши ҳамда уларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб бориши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Жумладан, туман ҳокимлиги томонидан мазкур “Йўл харита” да белгиланган вазифа ва топшириқларни самарали ва ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида, чора-тадбрлар белгиланди.
У.Холматов,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси.