Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ
2021-03-23 16:11:38 271
“Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” шиори остида турли оқимларга қарши халқимиз ҳамда ёшларимизда иммунитет шакллантириш мақсадида Қўштепа туманида учрашувлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Тадбирларда туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилот раҳбарлари, имом хатиблар, умумий ўрта таълим мактабларининг ММИБДЎлари иштирок этмоқдалар.
Тадбирдан кўзлаган асосий мақсад туманимизда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларимизнинг онгу тафаккурида “Оммавий маданият”га, турли ёт ғояларга, миллий маънавиятимизга зид келувчи салбий ҳолатга қарши иммунитет ҳосил қилиш ва уларда фақат эзгуликка, Ватанни севишга қаратилган тарғиботлар орқали маънавий етукликни янада ривожлантиришдир.
“Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” шиори остидаги давра суҳбати бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, имом хатиблар ҳамкорлигида 10,9,4-умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ёшларга ушбу иллатнинг салбий жиҳатлари ва зарарли оқибатларини кенгроқ тушунтиришда ижобий таъсир қилишнинг барча восита ва услубларини қўллаш кераклиги, фикрларни ҳаётий мисоллар орқали етказилиши ҳақида сўз юритилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.