Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2021-03-23 13:21:39    189

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034 Фармонида фуқароларнинг одил судловга бўлган ҳуқуқини амалда таъминлаш билан боғлиқ долзарб муаммолар, хусусан судларда инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ўз вақтида ва самарали ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фармон ижроси бўйича 2021 йил 12 январда “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Қонун билан Иқтисодий процессуал кодексига иқтисодиёт соҳасида инвесторлар ҳамда давлат органлари ўртасидаги инвестиция шартномаларидан келиб чиқадиган инвестиция фаолияти билан боғлиқ низолар бўйича ва рақобатга оид ишларни тааллуқлилиги ва тегишлилигига оид нормалар киритилди.


Юқоридаги Фармон ва Қонун мазмун моҳиятини инвестор тадбиркорларга тушунтириш ва уларнинг фаолиятида учраётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан Марғилон шаҳридаги  “Рақамли технологиялари маркази” биносида инвесторлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда инвесторларга қонунчиликда бўлаётган янгиликлар, уларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилиб, иштирокчиларнинг саволларига судьялар томонидан тегишли жавоблар берилди ҳамда уларга тарқатма материаллар тақдим этилди.


Ушбу учрашувда Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати раиси А.Мадаминов, Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, Марғилон туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Бойназаров ва ушбу соҳага дахлдор ташкилотлар раҳбарлари, Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона Дирекцияси вакиллари ҳамда Қўштепа тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона Дирекцияси вакиллари иштирок этдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram