Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

22 МАРТ — МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

×

 2021-03-22 20:07:40    316

PDF юклаш
Чоп этиш



Маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилган эди. Наврўз тантаналари давом этаётган мана шундай шукуҳли кунда ушбу байрам юртимизда илк бор нишонланди.


Бугун Қўштепа туманида ҳам “22 март Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда соҳа фидоийлари иштирок этдилар.


Байрам тадбирида туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига йўллаган табирикномасини ўқиб эшиттирди ҳамда туманимизда маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни байрам билан самимий табриклади:

- Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари!

Маҳалла тизими ходимлари куни билан барчангизни чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга оилалар мустаҳкамлиги, аҳоли саломатлиги, хонадон ва кўчаларнинг ободлиги, маҳалла хавфсизлиги, ёшлар тарбияси, бандлик, маънавият ва маърифат каби соҳалардаги кенг кўламли масъулиятли, айни пайтда эзгу ва шарафли ишларда омадлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!


Тадбир давомида ўз касбининг фидоийларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.


Бугунги байрамда соҳа ходимларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳурмат-эътибор кўрсатилди. Улар учун тўкин-сочин байрам дастурхони ёзилди. Туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган дилтортар қўшиқлар барчани ҳушнуд этди. Куй-қўшиқлар оҳангига жўр бўлган соҳа ходимлари байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram