Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ

×

 2021-03-22 19:14:48    185

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун ҳудудларда бўлиб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ажратилган ер майдонларида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ёшларга ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 “22 март Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан Қўштепа туманида ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокими иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига йўллаган табирикномасини ўқиб эшиттирди. Туманимизда маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни туман ҳокими байрам билан табриклади. Тадбир давомида уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.


Туманда жорий йилги ўзига ҳос ўзгарувчан об-ҳаво шароитида чигитни мақбул муддатда экиш, мавсумни қисқа муддатда сифатли ўтказиш учун техника ва агрегатларни пухта ҳозирлаш ҳамда механизатор, сеялкачиларга дала майдонларида шароитлар яратиш, 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар, дала четларига тут кўчатлари экиш, маҳаллий ўғит ёрдамида шарбат усулида суғориш юзасидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram