Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШОДИЁНАЛАР ХУШ КАЙФИЯТ БАХШ ЭТМОҚДА

×

 2021-03-20 23:13:58    128

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун юртимизда баҳор нафаси кезиб юрибди. Наврўз айёми Қўштепа туманининг ҳар бир маҳалласида, хонадон ва оилаларда муносиб нишонланмоқда. Ушбу қутлуғ санага бағишлаб маҳаллаларда уюштирилаётган шодиёналар халқимизга хуш кайфият бахш этмоқда.

Шарқона янги йилнинг ва табиат уйғонишининг бошланиши, асл миллий ва ҳамиша ардоқли байрамимиз бўлган Наврўз юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик рамзи сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бу маҳаллаларда ташкил этилаётган байрам тадбирларида ҳам яққол намоён бўлмоқда.


Бу йилги Наврўз байрами туманимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Истиқбол маҳалласида ҳам ўзгача кўринишда ва ўзгача тарзда, кўтаринки руҳда нишонланди

Маҳалладагиларнинг театрлашган саҳна кўринишлари, элу юртнинг дилидан чуқур жой олган қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғуларни тараннум этадиган айтишувлар, ўлан ва лапарлар ҳам кенг кўламда намойиш этилди.


Шунингдек, крантин даврида маҳалладагиларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида “Супер келинчак” деб номланган танлов ҳам бўлиб ўтди. Байрам тадбирида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Мўйдинова ҳам иштирок этиб барчани байрам билан табриклади.

Тадбир давомида “Супер келинчак” танлови иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram