Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-03-20 21:17:25    231

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғинида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этди.

“2020-2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури” доирасида янги қурилаётган Борот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 42-сонли ва Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 27-сонли ҳамда “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан янги қурилаётган Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 9-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлган туман ҳокими муассасаларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишди. Муассасаларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда замонавий мебел жихозлари билан таъминлаш юзасидан маъсул раҳбарларга топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозаров раҳбарлигида Ёзёвон тумани “Хонабод” ММТП ҳудудидаги “Хайрулло” фермер хўжалигида жорий йилги ўзига хос ўзгарувчан об-ҳаво шароитида чигитни мақбул муддатда экиш, мавсумни қисқа муддатда сифатли ўтказиш учун техника ва агрегатларни пухта ҳозирлаш ҳамда механизатор, сеялкачиларга дала майдонларида шароитлар яратиш масалалари юзасидан ташкил этилган кўргазмали ўқув семинарда иштирок этди.

Шунингдек, тумандаги қишлоқ хўжалигига алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ва ҳудуд аграномлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томондан масъул раҳбарларга туманда чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман ҳокими томонидан сувдан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий бўйича “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Олиб борилаётган қурилиш ишларини лойиҳа смета хужжатлари асосида белгиланган муддатда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли гўшт маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида тумандаги “Шукур Давлат” кўп тармоқли хусусий фермаси томонидан ҳудуддаги бўш турган бино-иншоотлар ўрнида ташкил этилган бўрдоқичилик коплекси ташкил этиш юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишилди. Туман ҳокими томонидан тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Шунингдек, “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ғалла ўрим комбайнларини мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram