Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ И.НОВИКОВНИНГ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚЎШТЕПА ХАЛҚИГА ТАБРИГИ
2021-03-20 11:41:41 153
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Қадрли дўстлар!
Жаннатмакон она юртимизга барчамиз орзиқиб кутган гўзал ва дилбар фасл - Наврўзи олам кириб келмоқда.
Мана шу улуғ айём, шарқона янги йил билан сиз азизларни — Муҳтарам отахон ва онахонларни, мунис ва меҳрибон опа-сингилларимизни, жондан азиз суюкли фарзандларимизни, каттаю-кичик юртдошларимизни ва бутун Қўштепа аҳлини чин юракдан самимий муборакбод этаман.
Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга сиҳат саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик ва тотувлик, файз ва барака тилайман.
Азиз ва муҳтарам тумандошлар!
Халқимизда “Тинч юртга байрамлар, тўйлар ярашади” деган теран мазмун-моҳиятга эга ҳикматли ибора бор. Яратганга беадад шукроналар бўлсинки, Муҳтарам Юртбошимизнинг доно сиёсати туфайли халқимиз тинч, осойишта, фаровон ҳаёт кечирмоқда. Орзу ниятларга етишиш учун юрт истиқболи йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда. Фарзанд ва невараларини тарбиялаб камолини кўрмоқда. Инсон учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак!
Бугунги кенг кўламли бунёдкорлик ишларини, халқимизнинг келажакка бўлган ишончини кўриб, осуда ҳаётимизнинг қадрига етишимиз, шукроналик ҳисси билан яшаш кераклигини яна бир бор англаб етамиз.
Мана шу мунаввар лаҳзаларда сиз, азизларга, бутун халқимизга энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман.
Барчангизни Наврўз айёми билан яна бир бор табриклаб, ўзимнинг қалбимдаги энг самимий тилакларни изҳор этаман!
Наврўзи олам юртимизга тинчлик, омонлик, бахт-саодат, қут-барака олиб келсин!
Ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!
Барчамизнинг эзгу орзу ниятлармиз ушалсин. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!