Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИНИНГ НАВБАТДАГИ САХОВАТИ

×

 2021-03-20 11:32:03    142

PDF юклаш
Чоп этиш



Шарқона янги йилнинг бошланиши, меҳр-оқибат рамзи, бағрикенглик, саховат, тинчлик ва фаровонлик ифодаси, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўзи оламнинг ташрифи қалбларимизга олам-олам қувонч бахш этаётир. Табиат уйғониб, борлиқ ям-яшил тусга кирган, кўнгилда эзгу ниятлар куртак ёзаётган ана шундай фараҳбахш дамларда мазкур бебаҳо айёмни соғинганимизни теран англаймиз. 

Аслида, одамзод ва табиатни бир-биридан айро ҳолда тасаввур этиш мушкул. Зеро, ҳар баҳорда табиат ўзининг кўрку чиройи, уйғониши билан инсон хатти-ҳаракатларига ҳам таъсир қилади. Буни шу кунларда юртдошларимизнинг ободонлаштиришу кўкаламзорлаштириш юмушларига астойдил киришиб, амалга ошираётган хайрли ишларидан билиш мумкин.


Шу кунларда жонажон юртимизда наврўз шукуҳи кезмоқда. Инсон қадри улуғланган, хайру саховатли, меҳр-мурувватли Наврўз айёмида туманимизда савобли ишлар амалга оширилмоқда. Нуронийларимиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда ётоқдаги беморлар ҳолидан хабар олинмоқда.


Бугун мана шундай тадбирларнинг давоми сифатида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида “Темир дафтарга” киритилган ва оғир аҳволдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 438 та хонадонга тарқатиш учун туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланди.


Қўштепалик саховатли инсонларнинг ташаббуси билан 438 та хонадонга 4430 кг гуруч, 1334 литр ёғ, 1329 кг шакар ва бошқа бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади. Озиқ-овқат жамламалари бугун эрта тонгда 51 та маҳалла фуаролар йиғинлари раисларига тарқатиш учун топширилди.


Ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари бугуннинг ўзида туманимиздаги 438 та хонадонга етказиб берилади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram