Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-03-19 22:09:23    171

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиковнинг ташаббуси билан байрам арафасида Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.


Бугун тадбиркорлар уйида аҳолини тадбиркорликка йўналтириш ҳамда уларни даромадларини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбиркорлик ўқув курсларини тамомлаган 20 нафар тингловчиларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини табриклаб, уларга тадбиркорлик курсларини тамомлаганликлари тўғрисидаги сертификатларни топширди.

Сектор раҳбари Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий кўринишда таъмирланаётган уй-жойларда бўлиб, аҳолига яратилган қулайликлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ушбу уй-жойларни аввало ижтимоий-ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ҳамда нотурар жойларда истиқомат қилаётган ёлғиз оналарга арзон нархларда ажратилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокими сектор раҳбарлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини, Гулистон кўчасида яшовчи адашган фуқаро М.Муҳаммаджонованинг фарзандларини ўз тарбиясига олган М.Азизованинг хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар ҳамда болажонларга байрам совғаларини топширдилар.


Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 46-умумтаълим мактабида бўлган И.Новиков ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Шунингдек, туман ҳокими томонидан таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулолари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 10-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлган туман ҳокими муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.


Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Бешкапа” шифокорлар хизмат уйида бўлиб, муассасада аҳолига яратилган шарт-шароитлар, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳамда ижтимоий дорихона фаолияти билан танишди. Туман ҳокими томонидан муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.


Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бежрим пойабзал” масъулияти чекланган жамиятида бўлган сектор раҳбари томонидан корхонада ишлаб чиқарилаётган чарм пойабзал маҳсулотлари сифатини ошириш ва фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан таклифлар берилди.

“Хавасманд-Қоражийда” ва “Ж.Жахонов-Дўрмон” ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди ва жойларда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида йиғилишлар ўтакзилди. Туман ҳокими томонидан ғалла парваришида баҳорги ўғитлаш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram