Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-03-19 20:38:26    148

PDF юклаш
Чоп этиш



2-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугун, Қўштепа тумани прокуратураси ташаббуси билан секторда масъул идоралар ҳамкорлигида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли фуқаролар, шу жумладан ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда 63 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 250 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Меҳнат ярмаркасида 100 дан ортиқ фуқаролар қатнашиб, ишсиз аёллар ва ёшларнинг 21 нафари доимий, 28 нафари мавсумий ишга жойлаштирилди ҳамда 14 нафарига қизиқишларига қараб касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек ярмаркага жалб қилинган фуқароларга меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram