Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОБОДОНЛАШТИРИШ ХОДИМЛАРИ УЧУН БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2021-03-19 20:05:51    206

PDF юклаш
Чоп этиш



Туманимиз кўчларининг озодалиги ва ободонлиги, атроф-муҳит саришталигини таъминлаш йўлида эрта-ю кеч, қишин-ёзин тинмай меҳнат қилиб келаётган Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига Қўштепа туманида яна бир бора ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Бугун туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва фермерлар кенгашининг ташаббуси билан соҳа ходимларига байрам дастурхони ёзилди.

Ғиштмон Маданият бўлимида бўлиб ўтган тадбирга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳам ташриф буюрдилар.


Туман ҳокими И.Новиков соҳа вакилларини байрам билан муборакбод этди. Хомийлар томонидан ташкил этилган совғалар тадбир иштирокчиларининг ҳар бирига улашилди.

Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига тўкин дастурхон ёзилиб, иссиқ таомлар улашилди. Туман маданият маркази ходимлари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Куйлар қўшиққа, қўшиқлар рақсларга уланиб, тадбир иштирокчилари мириқиб ҳордиқ чиқардилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram