Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР ҚАБУЛ – ХАЛҚ БИЛАН ФАОЛ ВА ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2021-03-19 15:30:46 212
Халқ билан фаол ва очиқ мулоқотни мунтазам йўлга қўйган Қўштепа тумани ҳокими ҳафтанинг жума кунлари ҳудудларда ўзининг сайёр қабулларини ўтказиб келмоқда. Шундай қабуллардан бири туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков иштирокида Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.
Туман ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этган сайёр қабулда фуқаролар томонидан қилинган 15 дан ортиқ мурожаатлар тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан, электр ва сув таъминоти, уй-жой, кредит ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди.
Сайёр қабулда мурожаатларнинг биттаси жойида ҳал этилди, айримларига қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Шу кунларда жонажон юртимизда наврўз шукуҳи кезмоқда. Инсон қадри улуғланган, хайру саховатли, меҳр-мурувватли Наврўз айёмида савобли ишлар амалга оширилади. Нуронийларимиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда ётоқдаги беморлар ҳолидан хабар олинади. Туман ҳокими И.Новиков ҳам қабулдан сўнг Карнайчи маҳалласи, Арчазор кўчасида яшовчи 104 ёшли онахон Умугулсун Эргашеванинг хонадонида бўлди. Табаррук онахонни йўқлаб, унга ногиронлик аравачасини топширди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.