Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-03-19 14:07:31 300
Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов сектор штабида “Маҳаллабай” ишлаш учун тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди. Сектор раҳбари томонидан темир, аёллар ва ёшлар дафтарига китирилган фуқароларни иш билан таъминлаш ҳамда уларга кредитлар ажратиш жараёни қай даражада амалга оширилаётганлиги муҳокама қилинди.
Шунингдек, сектор раҳбари аҳолини арзон озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида "Марказий деҳқон" бозорида бўлиб, бозорга фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг олиб чиқилиши ҳамда сотувчилар томонидан мижозларга қандай хизмат кўрсатилаётганлигини ўрганди. Сотувчиларга савдони амалга оширишда карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари лозимлиги тушунтирилди.
Сектор раҳбарининг ташаббуси билан ҳомийлар ёрдамида Баландмасжид МФЙда "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи 2 нафар фуқаронинг фарзандларига хатна тўйлари ўтказиб берилди. Маҳаллада наврўз шодиёнаси ва тўй маросими биргаликда нишонланди. Тадбир давомида тўй болаларга велосипед, уларнинг оиласига эса печ совға қилинди.
Сектор раҳбари иштирокида 1-сонли ИДМИнинг мажлислар залида Катта Бешкапа маҳалласида "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи ишсиз ва уюшмаган ёшлар иштироркида “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Учрашув давомида 4 нафар ёшларнинг ер олиш билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди.
Қўштепа туман 2-сектор штаби.