Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРСАК, ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ХИЗМАТ ҚИЛГАН БЎЛАМИЗ
2021-03-19 13:28:16 224
Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида бўлиб ўтаётган сайёр учрашувлар бу гал Қўштепа туманидаги “Хумдон”, “Бўстон”, “Ватан”, “Кичикбешкапа” ва “Қорақушчи” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.
Учрашув давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тушунтириш берилди.
Сайёр учрашувда маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.
Ўтказилган тадбир давомида 38 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Х.БОЙНАЗАРОВ,
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси.