Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИ
2021-03-18 15:37:06 232
Бугун Қўштепа туманидаги Ахборот кутубхона марказида 5 та муҳим ташаббус доирасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ташкил этилди. Танловда туман ХТБ тасарруфидаги 29, 33, 40-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларидан иборат жамоалар иштирок этишди.
Танловни ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимизда ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий мeросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, қолавeрса, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборатдир.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси, туман ХТБ ва Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган беллашувда ўқувчилар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Беллашувда 40-умумий ўрта таълим мактабининг “Давр ёшлари” жамоаси биринчи ўринни эгалладилар.
Тадбир якунида ғолиб жамоанинг барча иштирокчиларига Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси ҳамда туман Ахборот кутубхона марказининг эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.