Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ

×

 2021-03-18 09:33:53    193

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов кунлик иш режасига асосан "Илк қадам" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, бола қамрови ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида етказиб берилаётганлигини ўрганди. Сектор раҳбари томонидан ташкилот раҳбарига бўш турган бинога қўшимча хоналар ташкил этиш, бола қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, аҳоли муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида Катта Болтакўл МФЙда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабулда 20 дан ортиқ фуқароларнинг таклиф ва муаммолари тингланди. Қабул жараёнида 2 нафар фуқаронинг ишга жойлашиш ва тиббий кўрикдан ўтиш ҳақидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабулдан сўнг ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ишсиз ва уюшмаган ёшлар билан “Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Учрашувда 15 дан ортиқ ёшларнинг муаммолари тингланиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.


Бундан ташқари, сектор раҳбари “Шохрухбек Оятулло” фермер хўжалигида ҳам бўлди. Фермер хўжалигига қарашли ер майдонларида пол бузиш ва ер тайёрлаш ишларига киришилмаганлиги сабабли сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан пол бузиш ишлари ташкиллаштирилиб, ер майдонлари тайёрланди ва ернинг атрофидаги бегона ўтларни тозалаш ишлари ташкил этилди.


Сектор раҳбари Катта Болтакўл МФЙ, Ёшлик кўчасида яшовчи нотинч оила ҳисобланган А.Исмоиловнинг хонадонида бўлиб, фуқаро билан суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида фуқарога ишга жойлашиш таклиф этилди.


Сектор раҳбари Катта Болтакўл МФЙ, Ёшлик кўчаси, 132-уйда яшовчи профилактик ҳисобда туриб жазо муддатини ўтаётган У.Маматовнинг хонадонида ҳам бўлди. Фуқаро билан бўлган суҳбат давомида унга жазони енгиллаштириш шартлари тушунтирилди.

Сектор раҳбарининг ташаббуси билан "Катта Болтакўл" қабристонида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида ободошлаштириш ишлари бошланган эди. Қабристон ҳудуди тўлиқ тозаланиб, атрофига кўчат экиш ишлари якунланди.

Сектор раҳбарининг ташаббуси билан Қувурбоши МФЙда "Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқароларга Наврўз байрами ташкил этилиб, уларга байрамона кайфият улашилди.

Сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан Кичик Бешкапа МФЙда бўш турган бино-иншоотлар тадбиркорга фойдаланиш учун берилди.

Жорий йилда бўлиб ўтадиган президент сайлови муносабати билан сектор раҳбари туман хокимлиги биносида сайлов участкаларини хатловдан ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, уларга аниқланган камчиликлар бўйича белгиланган муддатларда ахборот бериб боришлари тўғрисида топшириқ берди.

Қўштепа туман 2-сектор штаби.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram