Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАВСУМНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ
2021-03-17 19:51:50 188
Бугун Қўштепа туманидаги “Ёшлар маркази”да Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов раҳбарлигида 2021 йил ҳосили учун пилла етиштириш ҳамда ипак қурти боқишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда уларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов томонидан ипак қурти боқиш истагини билдирган фуқаролар билан шартномалар тузиш ишларини якунлаш ҳамда мавсумни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида туманда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш юзасидан “Аёллар дафтари”ни шакиллантиришда бевосита фаоллик кўрсатган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.