Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ”

×

 2021-03-17 17:18:52    182

PDF юклаш
Чоп этиш



 “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида турли оқимларга қарши халқимизда, айниқса ёшларда иммунитет шакллантириш юзасидан Қўштепа туманида учрашувлар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси ташаббуси билан мана шундай тадбирлар босқичма-босқич ўтказиб келинмоқда. Ташкил этилган тадбирларда туман ҳокимлиги, ҳамкор ташкилот раҳбарлари, имом хатиблар иштирок этмоқдалар.       


“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги очиқ мулоқот бугун 2-ИДУМИда бўлиб ўтди. Taдбирда Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари А.Юсупов, туман ҳокими маслаҳатчиси У.Холматов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков, “Мўйи Муборак” масжиди имом хатиби Т.Эрбўтаев ҳамда туман Мактабгача таълим ташкилотларининг Маънавий маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари, умумий ўрта таълим мактабларининг Ёшлар етакчилари ҳамда маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар. 


Тадбир давомида ота-онага ҳурмат, одоб-аҳлоқ қоидалари, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва турли диний ёд ғояларни олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram