Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ - МЕНИНГ СУДЬЯМ”
2021-03-17 16:45:35 392
Қўштепа туманидаги “Нурафшон”, “Йўлдошобод”, “Оқтепа”, “Каттабешкапа” ва “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашув ўтказилди.
Сайёр учрашувда маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.
Учрашув давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам тушунтириш берилди. “Аёллар дафтари”га ҳисобга олинган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида уларга самарали ва амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур давра суҳбати ва сайёр қабулда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож “Аёллар дафтари”даги 29 нафар аёллар қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Х.БОЙНАЗАРОВ,
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси.