Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЧИҚ ВА САМИМИЙ УЧРАШУВ
2021-03-17 09:37:26 160
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги учрашуви Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 40-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Қўштепа тумани Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари билан танишган И.Новиков Президентимиз раҳнамолигида туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди.
Ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди.
Учрашув давомида туман ҳокими томонидан ёшларнинг муаммо ва таклифларини ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланган холда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди. Шунингдек, спортнинг таэквандо тури бўйича юқори натижаларга эришаётган 40-умумтаълим мактабининг 2 нафар ўқувчиларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.