Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-03-17 09:02:57 267
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда уюшмаган ёшлардан тузилган жамоалар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб этиш ҳамда соғлом турмуш тарзи билан доимий шуғулланишларига имкониятлар яратишдан иборатдир.
Мусобақа якунига кўра 1-ўрин Халқабод маҳалласи, 2-ўрин Шакар маҳалласи, 3-ўрин Хўжақишлоқ маҳалласи жамоасига насиб этди. Бугун Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари З.Мирзаев иштирокида ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.