Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУРОЖААТ ВА НАТИЖА
2021-03-16 19:05:37 230
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков иштирокида ҳудудларда мунтазам равишда “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” мавзусида очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Мулоқот чоғида ёшлар ҳоким билан юзма-юз учрашиб, ўзларининг муммолари билан иштирок этмоқдалар. Ўз навбатида ёшларнинг муаммолари туман ҳокими томонидан назоратга олинмоқда.
Мана шундай очиқ мулоқотларнинг бири жорий йил 19 феврал куни Оқтепа МФЙдаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган эди. Ўша учрашувда Қумтепа МФЙ, Латиф кўчаси 111-уйда яшовчи Лайло Жабборова 33-умумтаълим мактабида ташкил этилган спорт залидан доимий фойдаланишга рухсат бериш масаласида мурожаат қилган эди.
Лайло Жабборованинг мурожаати ўша куни ижобий ҳал этилиб, туман ҳокими И.Новиков томонидан назоратга олинган эди.
Мана, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Лайло Жабборова 33-умумтаълим мактабининг спорт залида ўқувчилар учун тўгарак машғулотларини бошлаб юборди.
Туман ҳокими И.Новиков 33-умумтаълим мактабининг спорт залида бўлиб, Лайло Жабборова томонидан йўлга қўйилган тўгарак фаолияти билан танишди. Спорт залида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ва тўгаракда олиб борилаётган машғулотлар билан яқиндан танишиб, дарсдан бўш вақтларида спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан ўзининг таклифларини ҳам бериб ўтди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.