Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ ИЖРОСИ – ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА
2021-03-16 18:31:16 157
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод маҳалла дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Қўштепа туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам дастурга асосан ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Қўштепа туман ҳокими И.Новиков Ғиштмон маҳалласида бўлиб, дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Туман ҳокими дастур доирасида бажарилаётган ишлардан келиб чиқиб, барча тегишли мутасадди ташкилотларга ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Қўштепа тумани инспекцияси бўлимига ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, тегишли топшириқларини берди.
Юқоридаги топшириққа асосан инспекция ходимлари томонидан ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Маҳалладаги ариқ-зовурлар тозаланиб, ҳудуддаги чиқиндилар олиб чиқилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.