Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ ЗАРУР
2021-03-16 17:59:53 327
Қўштепа туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Унда дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳияти, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, «оммавий маданият» ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга оид давра суҳбатлари уюштириляпти.
Жумладан, бугун туман ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматов, туман бош имом-хатиби А.Ахмадалиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида 45-умумий ўрта таълим мактабида ана шундай маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида ота-онага ҳурмат, одоб-аҳлоқ қоидалари, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва турли диний ёд ғояларни олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида ўқувчиларга тушунчалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.