Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ
2021-03-16 17:22:49 229
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, туманимизда ўтказилаётган фуқаролар қабулида ҳам “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилди.
Туман ҳокимининг қабулига келаётган фуқароларнинг мавжуд муаммоларидан энг аввало маҳалла фуқаролар йиғини раислари хабардор бўлишлари керак. Шу мақсадда қабулда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам иштирок этмоқдалар. Улар қабул чоғида ўз маҳалласидан келган фуқаролар билан бирга иштирок этиб, уларнинг муаммолари ижросини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўз назоратига олмоқдалар.
Бугун бўлиб ўтган қабулни Қўштепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Юнусов ўтказди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда 50 нафардан зиёд фуқаролар ўз муаммолари билан қатнашди. Фуқаролар томонидан болалар пули ва моддий ёрдам ажратиш, бандлик, банк, тадбиркорлик, кадастр билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалалар бўйича муаммолар айтилди.
Қабул чоғида муаммолар бирма бир тингланди ва ечимига эътибор қаратилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга ижро учун йўналтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.