Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ
2021-03-16 13:08:01 190
Қўштепа туманидаги Бош вазир қабулхонасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида туман ҳокими И.Новиков тадбиркорларни қабул қилди.
Қабул давомида 21 та тадбиркорлар иштирок этди. Йўлланган мурожаатларнинг 16 тасини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. 5 таси қабулхона томонидан рўйхатга олиниб, муддат талаб этилганлиги боис 7 кун муддатга ваколатли давлат ташкилотларига кўриб чиқиш учун йўналтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.