Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ

×

 2021-03-16 09:17:50    198

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат хусусий шерикчилик шаклидаги "Кўзмунчоқ" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Ташриф давомида тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар, бола қамрови ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида етказиб берилиши билан танишиб, ташкилот раҳбарига қўшимча бола жалб қилиш бўйича кўрсатма бериб ўтди.


Сектор раҳбари М.Шомуродов Ватан МФЙ, Фаровон кўчасида яшовчи "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи ҳуқуқий маслаҳат олиши лозим бўлган фуқаро О.Шокирова билан учрашиб, унинг муаммоларини тинглади. Бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг О.Шокированинг алимент олиш билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди.


Сектор раҳбари Ватан МФЙ, Парвоз кўчасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи А.Фозиловнинг хонадонида бўлиб, ташкил этилган иссиқхонанинг имкониятларини кўздан кечирди. Сектор раҳбари фуқарога имтиёзли кредит асосида қўшимча иссиқхона ташкил этиши бўйича ўзининг таклифларини билдирди.


✅  Бундан ташқари, сектор раҳбари Ватан МФЙ, Нокзор кўчасида яшовчи нотинч оила ҳисобланган М.Якубованинг хонадонида ҳам бўлиб, суҳбат давомида фуқаронинг оиласидаги муаммоларни ўрганди.


Шунингдек Ватан МФЙ, Толзор кўчасида яшовчи профилактик ҳисобда турувчи Т.Асқаровнинг хонадонига ИИБ ходимлари билан бирга ташриф буюрди. Суҳбат давомида фуқарога жазосини енгиллаштириш шартлари ҳақида тушунча берилди.


Сектор раҳбарининг ташаббуси билан туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида Ватан МФЙдаги "Катта Болтакўл" қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан Ватан МФЙда яшовчи фуқаролар учун режадан ташқари 6 тонна арзонлаштирилган ун маҳсулотлари етказиб берилди.

Қўштепа туман 2-сектор штаби.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram