Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУСИҚА АСБОБЛАРИ ВА СПОРТ АНЖОМЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТИБ БОРДИ
2021-03-15 19:06:43 170
Бугун Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 33-умумтаълим мактабида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков иштирокида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Ушбу тадбирга яна бир қувончли тадбир уланиб кетди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этиб, вилоятимиздаги мактабларга мусиқа асбоблари, спорт жиҳозлари етказиб бериш ташаббуси билан чиққан эдилар.
33-умумтаълим мактабида ўтказилаётган “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” аввалида вилоят ҳокими томонидан Қўштепа туманидаги мактабларга ажратилган мусиқа асбоблари ва спорт жиҳозларини эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда вилоят ҳоким ўринбосари Ф.Қосимов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ф.Сохибовалар иштирок этдилар.
– Вилоят ҳокими ташаббуси билан мактабларга 1,5 млрд. сўмлик мусиқа асбоблари, 7 млрд. сўмлик спорт жиҳозлари ажратилди, – деди вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов. – Бугун ушбу мусиқа асбоблари ва спорт анжомларини Қўштепадаги ўз эгаларига топширгани келдик.
Вилоятимиздан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида вилоят ҳокими Х.Бозоров томонидан туманимиздаги мактабларга юборилган мусиқа асбоблари ва спорт жиҳозлари эгаларига тантанали равишда топширилди.
“Ҳоким ва ёшлар учрашуви” да туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Ушбу очиқ мулоқот ёшларнинг фикри ҳамда уларнинг ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар, уларнинг эътирозларига ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшларга берилаётган эътибор, уларни талаб ва таклифларини рўёбга чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан олиб борилаётган ислохотларга ҳам тўхталди.
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотларнинг мутасаддилари иштирокида ёшлар билан мулоқот доимий равишда йўлга қўйиб келинмоқда. Ушбу мулоқотлар чоғида ёшларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифлари ўрганилиб, имкон қадар шу жойнинг ўзида тегишлилиги бўйича бартараф этишга, ечим топишга эришилмоқда.
Очиқ ва самимий ўтган мулоқотда Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар ўзларининг кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ишга жойлашиш каби муаммоларини туман ҳокимига етказдилар.
Мулоқот давомида ёшларнинг мурожаатларига асосли тушунтиришлар берилди ҳамда ўрганиш ва натижаларини маълум қилиш учун туман ҳокимининг ўринбосари ва масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, мактабнинг илм-фанда ва спортда яхши натижаларга эришаётган ўқувчиларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.