Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОНСТИТУЦИЯМИЗДАГИ ЖИДДИЙ ЎЗГАРТИШЛАР
2021-03-15 12:12:21 156
Бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида давлатимиз томонидан ислоҳотлар изчил равишда олиб борилмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 24.07.2020 йилдаги ПФ-6034-сонли Фармони, шунингдек мазкур Фармон ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февраль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сонли Қонуни асосида асосий қомусимиз бўлмиш Конституцияга жиддий ўзгартиришлар киритилди.
Унга мисол тариқасида ЎРҚ-671-сонли Қонунга биноан Конституциямизнинг 107-моддаси 1 - қисмини айтадиган бўлсак, унинг қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди: “Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир”.
Бу Ўзбекистон Республикаси суд тизимининг таркибий тузилишидаги жиддий ўзгариш ҳисобланиб, биз буни халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги йўлида ташкил этилган мустаҳкам бир суд қўрғони сифатида айтиб, фуқароларнинг хуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясининг мустаҳкам таянчи яратилганлигидан далолат бериши ва ҳуқуқий демократик давлат қурилиши йўлидаги ислоҳотларнинг муҳим белгилари сифатида баҳолашимиз мумкин.
Ф.Обидов,
Марғилон туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири, Ж.Зокиров,
Марғилон туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси.