Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА

×

 2021-03-13 20:05:37    106

PDF юклаш
Чоп этиш



Яқинлашиб келаётган “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ҳамда байрам арафасида жамаот тартибини сақлаш бўйича туман ҳокими И.Новиков иштирокида йиғилиш ўтказилди. Байрамга муносиб тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш, фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш мақсадида, туман ҳокими томонидан Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 8 нафар фуқаролар иштирок этишди. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларнинг 1 таси жойида ҳал этилди. 2 та мурожаатга асосли тушунтиришлар берилди. 5 та мурожаатни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланган ҳолда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.


Туман ҳокими Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди. Уларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.


Сектор раҳбари Халқ таълими тасарруфидаги 12-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Шунингдек, таълим муассасаси битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туманда оммавий спортни ривожлантириш ҳамда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 1-сонли касб-ҳунар мактабида спортнинг бокс турининг 12 та вазн тоифаси бўйича туман ҳокими кубоги ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари ва дипломларни топширди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram