Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

# ҲАШАР

×

 2021-03-13 17:27:23    170

PDF юклаш
Чоп этиш



❇️ “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида бўлиб ўтаётган умумхалқ ҳашарида Қўштепа тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этдилар.

❇️ Қўштепа туманида кўчаларга манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Дархтларга шакл берилиб, оқланди. Ободонлаштириш ва тозалаш ишлари  олиб борилди.  


❇️ Ўтказилган ҳашар давомида йиғилган чиқиндилар “Тоза-ҳудуд” ДУК туман филиали томонидан ҳашар йўли билан олиб чиқилди.

❇️ Мавжуд қабристонларда ҳам бугунги ҳашар муносабати билан ободонлаштириш ишлари ўтказилди.

❇️ Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилган ҳашарда  150 нафар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иштирок этдилар. 


❇️ Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари “Мен 5 туп арча экаман” акциясини давом эттириб арча кўчатлари экишда қатнашдилар.

❇️ Шунингдек инспекторлар томонидан 100 туп мевали дарахт кўчатлари ҳам экилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram