Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА
2021-03-13 15:53:54 246
❇️ 40-умумий ўрта таълим мактабида "Ассалом Баҳор" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
❇️ 27-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси М.Каримованинг математика фанидан ўтказган очиқ дарсида ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этдилар.
❇️ 11-ИДУМда 1-синф ўқувчиларининг саводхонлик байрами ўтказилди. Тадбирда “Алифбе” китобини муваффақиятли ўзлаштирган ўғил-қизларнинг бошланғич таълим бўйича эгаллаган дастлабки билими интеллектуал ўйинлар, қизиқарли савол-жавоблар орқали илк синовдан ўтказилди. Болажонлар томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ ва рақслар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.
❇️ 49-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани тўгараги аъзолари билан Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол, баскетбол ва теннис турлари бўйича ўзаро мусобақалар ўтказилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.