Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2021-03-13 15:49:44 185
Мамлакатимиз бўйлаб "Обод ва кўркам маҳаллам" шиори остида давом этаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари Қўштепа туманида ҳам давом этмоқда.
Меҳр-оқибат ришталарига йўғрилган ушбу ҳашар туманимизда уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
“Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари айни дамда 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида жадал суръатларда давом этмоқда.
Маҳаллалардаги кўчалар, гузар ва зиёратгоҳлар, қабристонларда тозалаш ишлари олиб борилиб, мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экилмоқда.
Бир сўз билан айтганда қўштепаликлар умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок эмоқдалар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.