Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ”
2021-03-12 23:46:58 179
Фарғона вилояти ҳокимининг 2020 йил 15 февралдаги 65Ф-сонли фармойишига асосан Қўштепа тумани адлия бўлимининг ташаббуси билан 4 сектор ҳудудидаги Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва аҳамиятини, бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтириш ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ДХМ ва ФХДЁ ходимлари, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Хомидов ва бошқа масъул идора ходимлари иштирок этдилар. Тадбир давомида мутахассислар томонидан тадбирга ташриф буюрган 100 дан ортиқ фуқароларга соҳалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.