Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
2021-03-12 22:17:02 235
Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг ўттиз тўртинчи сайёр сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Бўлиб ўтган сайёр сессияларнинг кун тартибига иккита масала:
1. “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг
2021 йил 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида оғир ижтимоий ҳолатдаги фуқаролар йиғини сифатида белгиланган Қўштепа туманидаги Ғиштмон, Истиқбол, Дўрмон, Лангар, Янгиариқ МФЙларда истиқомат қилаётган аёлларга даромад манбаини яратиш ва бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харита”ни тасдиқлаш ҳақида”.
2. “Ғиштмон, Истиқбол, Дўрмон, Лангар, Янгиариқ МФЙларда 2020 йилда ва 2021 йилнинг ўтган шу даврида содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик таҳлили, содир этилиш сабаблари ҳамда уларни олдини олиш борасида кўриладиган чоралар ҳақида” киритилди.
Сайёр сессия дастлаб Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков олиб борди ва маҳалла фуқаролар йиғинининг ижтимоий – иқтисодий ривожалантириш борасида олиб бориладиган ишлар таҳлили юзасидан ахборот берди.
– “Ғиштмон” МФЙ ҳудудида Маҳаллабай уйма-уй юриш жараёнида маҳаллада мавжуд 740 та хонадонлардан бугунги кунга қадар 735 та (99,3%) хонадонлар хатловдан ўтказилди – дейди И.Новиков. – Хатлов жараёнида касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган 135 нафар фуқаролар қуйидаги,
- Тикувчилик – 70 нафар;
- Аёллар ва эркаклар сартароши – 1 нафар;
- Чилангарлик (слесар, сантехник) – 4 нафар;
- Электрик – 3 нафар;
- Автомобилларни таъмирлаш устаси – 10 нафар;
- Қандолатчилик – 8 нафар;
- Қурилиш устаси – 16 нафар;
- Бошқа йўналишларда эса – 20 нафар фуқаролар
тоифаларга ажратилди.
Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқаролар сони
113 нафарни ташкил этади. Жумладан,
- Ишлаб чиқариш соҳасида – 14 нафар;
- Хизмат кўрсатиш соҳасида– 7 нафар;
- Хунармандчилик соҳасида– 5 нафар;
- Савдо соҳасида– 3 нафар;
- Тикувчилик соҳасида– 14 нафар;
- Чорвачилик соҳасида– 18 нафар;
- Иссиқхона соҳасида– 38 нафар;
- Бошқа қишлоқ хўжалик лойиҳалари эса – 14 нафарни ташкил қилади.
Шунингдек Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида қуйидаги йўналишларда камчиликлар мавжуд, хусусан:
- Маҳаллада ички йўлларнинг аҳволи қониқарсиз;
- Юриш ва югуриш йўлаклари мавжуд эмас;
- Ичимлик суви таъминоти 22 % таъминланган ҳолос;
- Тунги ёритиш чироқлари мавжуд эмас;
- Электр энергияси билан таъминланиш даражаси қониқарсиз;
- 14-умумтаълим мактабининг Бадиш қишлоғидаги филиали ўқув жиҳозларига муҳтож;
- 28-МТТ мукаммал таъмир ҳамда қўшимча бино қуришга муҳтож;
- МФЙ узумчилик ва деҳқончиликка ихтисослашган бўлиб, минерал ўғитлар ҳамда ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш дори воситалари савдо шаҳобчаси етишмайди.
Юқоридаги камчиликлардан келиб чиқиб қуйдаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
- Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 1,2 км тармоқ тортиш, 1 дона тик сув қудуғи ўрнатиш;
- Маънавият кўчасига 1 та янги трансформатор ўрнатиш. Ибн Сино, Оҳанг, Нафосат, Бадиш кўчаларидаги 4 та трансформаторларни мукаммал таъмирлаш, Бунёдкор кўчасидаги 62 дона эски симёғочларни темир-бетон таянчларга алмаштириш;
Маҳалладаги яроқсиз ҳолга келиб қолган Бадиш, Янгиариқ, Манавият Нафосат, Оханг, Бунёдкор, Ибн Сино кўчаларига 1,3 км шағал-қум аралашмаси (ШПС) ҳамда Маънавият, Бунёдкор, Бадиш, Оҳанг кўчаларига 0,8 км асфалт ётқизиш.
- Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 10 та хонадонларни суюлтирилган газ баллон билан таъминлаш;
- 14-умумтаълим мактабининг Бадиш қишлоғидаги филиалини ўқув жиҳозлари билан таъминлаш;
- Мактабгача таълим соҳасини яхшилаш мақсадида 28-сонли мактабгача таълим муасасасини мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш ҳамда
90 ўринли қўшимча бино янгидан қуриш;
- МФЙ биноси, ҚВП, ташкилоти юқори интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида оптик толали 6 км узунликда тармоқ тортиш.
Туман ҳокимининг ахборотидан сўнг туман Кенгаши депутатлари томонидан маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тайёрланган йўл ҳаритаси бир овоздан тасдиқланди.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи С.Абдуллаевнинг ахбороти тингланди.
Сайёр сессиялар Истиқбол, Дўрмон, Лангар, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб ўтди. Ушбу сессияларни туман ҳокими И.Новиков олиб борди.
Сессиялар давомида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.