Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲКУМА АЁЛ МУДДАТИДАН ОЛДИН ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ
2021-03-07 18:12:04 209
Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан Ёшлар маркази биносида ўказилган очиқ сайёр суд мажлисида Қўштепа тумани ИИО Пробация гуруҳининг назорати остида жазо ўтаётган 1 нафар маҳкума аёлни суд томонидан тайинланган озодликни чеклаш (халқ тили билан айтганда уй қамоғи) жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги Қўштепа тумани ИИБ бошлиғининг тақдиномаси кўриб чиқилди.
Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 1 нафар маҳкума аёл жазони ўташ даврида белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилганлиги ва тузалиш йўлига ўтиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги сабабли, инсонпарварлик принциплари асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган тартибда жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Жазодан озод қилинган маҳкума аёл С.М.га судялар томонидан келгусидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Маҳкума аёл С.М.га берилган бу имконият унга байрамона туҳфа бўлиб, хотин-қизлар байрамини оила аъзолари даврасида очиқ юз ва ҳурсандчилик билан кутиб олишига, Давлатимиз ва Президентимиз сиёсатига ҳурмат ҳиссини ошишига, келгусида қайта жиноят содир этишини олдини олишга хизмат қилади деб умид қиламиз.
Фарходжон Ғаниев,
Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари,
Авазжон Эргашев,
Қўштепа тумани судининг раиси.