Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”: ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ
2021-03-06 17:06:07 184
Фарғона вилояти судлари, қўйи судлар, туман ҳокимлиги ҳамда бошқа идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида Қўштепа туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларимизга манзилли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, ҳуқуқий идоралар ҳамкорлигида Қўштепа туманида ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур йиғилишларда ҳудудларда истиқомат қилиб келаётган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва уларни қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш механизмлари тўғрисида таклифлар билдирилмоқда.
Ҳудди шундай тадбирлардан бири вилоят суди раисининг ўринбосарлари, Фарғона туманлараро маъмурий суди судьяси, тумандаги ва туманлараро судлар раислари ва судьялар, прокуратура, ИИБ, Мажбурий ижро бюроси, адлия, ТТБ, БТПЖ, ДХА, ФҲДЁ, “Мадад” ННТ, туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида Қўштепа туманидаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди.
Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига оид масалалар юзасидан ўтказилган сайёр учрашувда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган 17 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар.
Сайёр учрашув давомида аёлларнинг 10 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 3 нафари мажбурий ижро бюроси бўлимига, 4 нафари эса ижтимоий ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари билан қатнашдилар.
Суд-ҳуқуқ масалаларидаги 13 та мурожаатлардан 1 та мурожаат ижобий ҳал қилиниб, маҳкума озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисмидан муддтидан илгари шартли озод қилинди. 12 та мурожаат бўйича тушунтиришлар берилди.
Авазжон ЭРГАШЕВ,
жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси.