Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФОТОРЕПОРТАЖ: ҚЎШТЕПАДА 8 МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2021-03-06 16:11:42 221
Бугун Қўштепа тумани Маданият марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами нишонланди.
Тадбирда Давлат ва жамоат ишларида, ўқишда ва ижодда туманимиз ҳаётининг барча соҳаларида фаолият юритаётган фаол аёл қизлар, пир-у бадавлат, азиз ва муҳтарама онахонлар иштирок этдилар.
Маданият марказига ташриф буюрган ҳар бир хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган байрам совғалари улашилди.
Дастлаб, байрамни очиб бериш ҳамда табрик учун сўз навбати туман ҳокими И.Новиковга берилди.
– Ассалому алайкум Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Барчамиз орзиқиб кутган янгиланиш ва яшариш фасли бўлмиш баҳор кириб келиши билан табиат уйғониб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб бораётган мана шу шукуҳли айёмда Сизларни, Сизлар орқали бутун туманимиз хотин-қизларини яқинлашиб келаётган 8-март халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман!
Биз бугун Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган, ҳаёт давомийлиги ва абадийлигини ўзида мужассам этган, аёл деб аталган ожиза қалб эгаларинини, табаррук оналарни улуғлар эканмиз, беихтиёр “Жаннат оналар оёғи остидадир” деган ҳикматли сўзларни эслаймиз ва муқаддас Она сиймоси олдида таъзим қиламиз.
Туман ҳокими билдирган эзгу тилаклардан сўнг тадбирнинг тантанали қисми бошланди. Туман маданият маркази ходимлари ва санъаткорлари, боғча ва мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури кечада жам бўлганларнинг шукуҳини янада кўтариб юборди. Қўшиқлар рақсларга ва табрикларга уланди.
Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси халқ хофизи Илҳом Иброҳимов, хушовоз хонандалар Отабек Муҳаммазоҳид ва Баҳодир Мамажоновлар ҳам иштирок этишди. Эл ардоғидаги санъаткорлар томонидан дилтортар қўшиқлар ижро этилди. Опа-сингилларимиз қўшиқларга жўр бўлиб, рақсга тушдилар. Ушбу тадбир гўзал куй-қўшиқларга ҳамоҳанг тарзда бўлиб ўтди.
Байрам тадбири давомида Нурафшон ва Кичик бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи “Темир дафтар”га киритилган М.Холхўжаева ва Н.Худаёроваларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан бепул тикув машиналари ҳам берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.