Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҒЎЗА ҚАТОР ОРАЛАРИДА СОЯ ЭКИЛАДИ
2021-03-05 22:42:47 198
Барчамизга маълумки Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 20-21 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи доирасида Олтинкўл туманидаги «Кўҳна водий баҳори» фермер хўжалиги фаолияти билан танишиб, ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратиш таклифини берган эди. Андижонда ғўза қатор ораларида соя етиштириш бўйича олиб борилган ишлар самарали натижа берди. Давлатимиз раҳбарининг таклифи мазкур йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга йўл очиб берди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ғўза ва сояни бирданига экиш тупроқ унумдорлигини ошириш, қўшимча дон, тоза ўсимлик мойи олиш, шу билан бирга ғўзанинг маъданли ўғитларга бўлган талабини камайтириш, тупроқда экологик тоза муҳит яратиш ва органик маҳсулотни юзага келтириш имконини берар экан.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.Ғаниев раҳбарлигида 2021 йил 13 февралда бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан вилоятимизда ғўза қатор орасига ҳамкор экин сифатида соя экини жойлаштириш топшириғи берилган эди.
Ушбу топшириқдан келиб чиқиб, Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, масъул бўлим ва ташкилот раҳбарлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишни туман ҳокими И.Новиков олиб борди.
Тадбир иштирокчилари билан соя уруғи ва тайёр маҳсулотни харид қилиш бўйича шартнома тузиш ишларини қай тартибда ташкил этилганлиги ҳамда соя экишнинг афзалликлари ҳақида суҳбат олиб борилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.