Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШДИ
2021-03-04 17:28:10 152
❇️ Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков Марказий деҳқон бозорида ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ҳамда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини кўздан кечирди.
❇️Шунингдек, туман ҳокими маҳсулотларнинг нархи ва сифати, тўлиқлиги ва захираси билан ҳам танишди. Бозорда бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўлиқ бўлиши, нархларнинг ошиб кетмаслиги, сотувчиларнинг ўз ишига виждонан ёндашиши кераклиги таъкидланди.
❇️ Туман ҳокими мутасаддиларга нархлар барқарорлигини таъминлаш, савдогарлар ва ҳаридорлар учун муносиб шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.