Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
# Online
2021-03-02 11:48:49 166
Қабул давомида туман ҳокими И.Новиков томонидан барча фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилади.
Улар туман ҳокимига уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тиббиёт шунингдек кадастр билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва бошқа кўплаб масалаларда мурожаат қилмоқдалар.
Албатта ҳар бир муаммо ўз ечимини кутади. Ҳал бўлган масала эса ўз навбатида фуқароларда эртанги кунга умид ва ишонч ҳиссини мустаҳкамлайди. Муҳими туман ҳокими ҳар бир муаммога бор диққат эътиборини қаратиб, уларни ҳал қилиш чораларини белгилаб бермоқда. Ечими йўқ муаммо бўлса ортиқча овворагарчиликларга учрамасликлари учун фуқароларга таклиф ва муносабатларини шу жойнинг ўзида билдириб ўтмоқда.
Шунингдек, ҳал этилиши муддат талаб этувчи мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.